"Бавария" Гётцени қайтариб олишни хоҳламади

"Бавария" собиқ ярим ҳимоячиси Марио Гётцени яна жамоага қайтариш вариантини кўриб чиққан.

Германиялик журналист Кристиан Фалькнинг хабар беришича, мюнхенликлар раҳбарияти якунда Марио билан шартнома имзолаш фикридан қайтган.

Гётце “Бавария” сафида 2013-2016 йилларда тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси “Боруссия” Дортмунд бўлган эди. Марио айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!