"Бавария" ҳимоячиси жамоани тарк этмоқчи

"Бавария" футболчиси Мазрауи клубни тарк этишни истамоқда, дея хабар берди "Sky Sports" нашри. Ҳимоячи кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва ўзига янги жамоани изламоқда. Марокашлик футболчи "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейин ушбу ҳолатдан норози эканлигини айтди. 

"Мен гўёки жамоада йўқ инсондекман. Позициямда иккинчи ёки учинчи вариант сифатида ҳам кўрилмайман. Агар вазият шундай давом этса, бу мен истаган нарса эмас. Мавсум охиригача курашиб кўраман. Ундан кейин нима бўлишини кўрамиз", - деди Мазрауи. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳимоячи мавум бошида эркин агент сифатида мюнхенликлар таркибига келиб қўшилди. У "Бавария" таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!