"Бавария" имкониятдан фойдаланмади
“Бавария” клуби “Интер”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Иван Перишични сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи эмас.
Италиялик журналист Николо Скира тарқатган хабарга қараганда, немис гранди 31 ёшли хорватиялик футболчи учун 20 млн евро сарфлашни хоҳламади.
Қайд этиш лозимки, “Бавария” Перишични 15 майга қадар 20 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эди, аммо улар бундан фойдаланмади.
Айрим манбаларга кўра, мюнхенликлар шу йўл билан Перишичнинг нархини туширмоқчи ва уни арзонроққа сотиб олмоқчи.
Фикрлар