"Бавария" Италиядан зўр футболчини чақиряпти
«Бавария» мутасаддилари жамоа таркибини мустаҳкамлаш мақсадида Туриннинг «Ювентус» жамоаси марказий ҳимоячиси Глэйсон Бремерга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 29 ёшли футболчи 2022 йилдан бери тўп суриб келаётган «Ювентус» сафида қолиб, фаолиятини шу ерда давом эттиришни истайди. Шу билан бирга, у клуб раҳбариятининг унинг келажаги бўйича аниқ позициясини билиб олишни хоҳламоқда.
Бремер ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 31 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион евро атрофида.

Фикрлар