"Бавария" Киммих билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих билан яна узоқ йиллар ҳамкорлик қилмоқчи.

Kicker нашрининг маълум қилишича бу борада томонлар ўртасида бир неча ойлардан буён музокаралар олиб борилмоқда. Айни дамда футболчи ва клуб ўзаро келишув муддати борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти. Унга кўра Киммих “Бавария” билан 2022 йилгача ёки 2023 йилгача тузилган шартномани имзолаши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Германия терма жамоаси аъзосининг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Киммих жорий мавсум Бундеслиганинг 21та баҳсида иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!