"Бавария" кореялик футболчини сотиб олиш арафасида
"Бавария" Ким Мин Же билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, мюнхенликлар “Наполи” ҳимоячиси билан шартнома борасида деярли келишиб олишган.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг таъкидлашича, немис клуби шартнома имкон қадар тезроқ ёпилишига ишончи комил. Бу уларнинг энг устувор вазифаси. Раҳбарият трансферни маъқуллади.
“Бавария” кореялик футболчи учун 60 миллион евродан кам тўлайди.
“Наполи” сафида А Сериядаги 35 ўйинда Ким Мин Же 2 та гол урди.
Фикрлар