"Бавария" Ла Лигадан аргентиналик футболчини сотиб олмоқчи

  • 17 декабрь, 2019, 15:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Окампос фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Tecno

Италиялик журналист Жанлуки ди Марционинг хабар беришича 25 ёшли аргентиналик футболчи “Бавария”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. Мюнхенликлар Окампосни жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи, аммо, андалусияликлар уни камида мавсум якунигача таркибда сақлаб қолишни режалаштиришган.

Маълумот учун, Окампос жорий мавсум “Севилья” сафида Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!