"Бавария" Лаймер билан янги шартнома бўйича келишувга эришди
"Бавария" ҳимоячиси Конрад Лаймер клуб билан шартномасини узайтиради.
⠀
Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, 29 ёшли австриялик футболчи Мюнхен клуби билан 2029 йилгача мўлжалланган янги битимни имзолайди. Бу ҳақда яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
⠀
Янги шартномага кўра, Лаймер солиқлар ушланишидан олдин бонуслар билан бирга йилига 10 миллион евродан ортиқ маош олади.
⠀
Конрад Лаймер ўтган мавсум Бундеслигада 29 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар