"Бавария" "Ливерпуль"ни рози қилмоқчи

  • 7 июнь, 2022, 16:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" клуби раҳбарияти сенегаллик ҳужумчи Садио Маненинг трансфери бўйича "Ливерпуль"га ўзининг молиявий таклифни яхшилашга тайёр.

Tecno

Sky Sport Germany хабарига кўра, янги таклиф бўйича мюнхенликлар Мане учун АПЛ грандига 35 миллион евро тўлаши мумкин.

Манбанинг аниқлик киритишича, томонлар товон пули борасидаги келишмовчиликлар туфайли футболчининг трансфери борасида келиша олмаяпти. Айтиш керакки, бунгача "Бавария" Мане учун “Ливерпуль”га бонуслар билан бирга 29 млн евро таклиф қилган эди.

30 ёшли Мане ўтган мавсумда "Ливерпуль" сафида барча турнирларда жами 51 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!