"Бавария" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Бавария" ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Вариантлар орасида "Манчестер Сити" вакили Калвин Филлипс ҳам бор, дея хабар бермоқда "BILD" нашри.
Мюнхенликлар Манчестер жамоасидан Кайл Уокерни ҳам ўз таркибига қўшиб олишга уриняпти. Аммо ҳимоячи клуби билан амалдаги шартномани янгилаши мумкинли ҳақда миш-мишлар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, Филлипс ўтган ёзда "Астон Вилла"дан 49 мииллион евро эвазига "Манчестер Сити"га ўтганди. Якунига етган мавсумда ярим ҳимоячи 21 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг битта ҳам голида иштирок этмади.
Фикрлар