"Бавария" "Майнц" дарвозасига 5 та гол урди. Левандовскидан дубль (видео)

Германия Бундеслигасининг 14-турида “Бавария” ўз майдонида “Майнц”ни қабул қилди.

“Альянц Арена”даги ўйин голларга бой кечди. Якунда 5:2 ҳисобида мюнхенликларнинг қўли баланд келди. “Бавария”нинг голларини Йозуа Киммих (50'), Лерой Сане (56'), Никлас Зюле (70') ва Роберт Левандовски (76', 83') киритди. “Майнц”нинг икки голига Йонатан Буркардт (32') ва Александр Хак (44') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!