"Бавария" Москвадан қийин ғалаба билан қайтди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бавария" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Ушбу ғалаба орқали мюнхенликлар ҳисобидаги очколар 6 тага етди ва улар гуруҳнинг якка пешқадамига айланиб олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Криховякнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Мартинез ҳужумга қочиб кетаётган Миранчукни очиқчасига ушлаб қолди. 

  • 85'

    "Бавария" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 82'

    Яна москваликлар ҳужумда. 

  • 79'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Киммих ҳисобни "Бавария" томонига оғдирди. Зарба шунчаки идеал чиқди. 

  • 78'

    Энди Миранчук яккама-якка ҳолатдан ноаниқ зарба йўллади. 

  • 77'

    Зе Луиш бирга-бир вазиятда ноаниқ зарба йўллаб, яхши имкониятни кўкка совурди. Шеригига тўпни узатиш имкони ҳам мавжуд эди. 

  • 76'

    Игнатьев ўрнига эса Жемалетдинов майдонга туширилди. 

  • 75'

    Смолов ўрнига Рибчинский майдонга туширилди. 

  • 70'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зе Луиш ўнг қанотдан рейд уюштириб, жарима майдонигача етиб келди. Унинг узатмасини Миранчук дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 69'

    Коман ўрнига Дуглас Коста майдонга тушди. 

  • 68'

    Игнатьевнинг зарбаси Нойер учун қийинчилик туғдирмади. 

  • 67'

    Криховьякнинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 65'

    Йўқ, ВАР пенальтини бекор қилди. Офсайд ҳолати мавжуд бўлган. 

  • 64'

    Куликов Левандовскини жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти. 

  • 60'

    Зе Луишнинг зарбаси йўлини ҳимоячилар тўсиб қолди. 

  • 57'

    Дарвозабон "Бавария" футболчиларининг жарима майдонига узатган тўпини ушлаб олишга эришди. 

  • 56'

    Бурчак зарбаси москваликлар томонидан қайтарилди. 

  • 53'

    "Бавария" шьурм уюштиришда давом этмоқда. "Локо" қарши ҳужумларни кутяпти. 

  • 51'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Мартинес томонидан берилган зарба ноаниқ кетди. 

  • 50'

    Мурило сариқ карточка олди. 

  • 48'

    Жарима зарбасидан сўнг, москваликлар зарба йўллаш имконини топишди. Аммо Нойер ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди. 

  • 48'

    Эрнандес тиббий ёрдам ҳам қабул қилиб олди.

  • 47'

    Эрнандес сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 46'

    Мюллер ва Горецка ўрнига Гнабри ва Мартинес майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Ведран Чорлука жароҳат олиб майдонни тарк этди. 

  • 42'

    Куликовнинг ўнг қанотдан амалга оширган юриши анча хавфли чиқди. 

  • 41'

    Паварнинг зарбаси тўғри дарвозабон томон борди. 

  • 38'

    Криховякнинг зарбаси дарвозага аниқ бормади. 

  • 37'

    Мюллернинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 35'

    Эрнандеснинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк эди. 

  • 33'

    Энди Томас Мюллер ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 32'

    Горецка офсайдда қолиб кетди. 

  • 31'

    Смолов тўпни ўзига бўйсундира олмади ва "темирйўлчилар" ҳужуми барбод бўлди. 

  • 29'

    Горецка Криховякни майдон марказида тўхтатиб қолди. 

  • 27'

    Нойер ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, ҳужумни бартараф этди. 

  • 25'

    Игнатьевнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

  • 22'

    Энди "Локомотив" ўз ярим майдонига қамалиб олди. 

  • 19'

    Мюнхенликлар прессингни кучайтира бошлаяпти. 

  • 17'

    Живоглядов илк сариқ карточкани ишлаб олди. 

  • 16'

    Москваликлар ёмон ҳаракат қилмаяпти. Тўп назорати ва комбинациялар ўз ўрнида ишлатилмоқда. Аммо "Бавария" тажрибалироқ эканлиги кўриниб қоляпти. 

  • 14'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Горецка ҳисобни очди. Қанотдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 11'

    Смолов офсайдда қолиб кетди. 

  • 9'

    Эрнандеснинг чапроқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

  • 7'

    Левандовски боши билан бироз ноаниқ зарба йўллади. 

  • 6'

    "Локомотив" яна ҳужумда. Ҳимоячилар сўнгги паллада уларга ҳалақит беришга улгуряпти. 

  • 5'

    "Локомотив" ҳужумга қочиб кетиши мумкин эди. Аммо марказда "Бавария" уларни яхши кутиб олди. 

  • 3'

    Илк зарба майдон эгаларидан. Смоловнинг зарбаси Нойернинг қўлларига бориб тушди. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда "Локомотив" тўп билан ҳаракат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 2-тури старт олмоқда. "Локомотив" - "Бавария" учрашувини матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!