"Бавария" мураббийлик постига янги номзод топилди

  • 20 сентября, 2022, 11:55
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" ва Дортмунднинг "Боруссия" клубларининг собиқ бош мураббийи Томас Тухель "Бавария"да иш бошлаши мумкин, деб хабар берди "Bild".

Tecno

Агар Мюнхен клуби халқаро танаффусдан кейин биринчи ўйинда ижобий натижага эриша олмаса, бош мураббий Юлиан Нагельсманни истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳолатда Германиянинг амалдаги чемпионини Тухель бошқариши мумкин.

Мюнхенликлар Германия чемпионатининг 7-тури доирасидаги учрашувда “Аугсбург”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. "Бавария"нинг лигадаги ғалабасиз сериясини тўртта ўйингача кўпайди.

Тухель 2022 йилнинг 7 сентябр куни “Челси” бош мураббийилигидан кетди. “Кўклар” раҳбарияти мавсум бошида ёмон натижалар қайд этгани учун мутахассисни ишдан бўшатди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию