"Бавария" мухлислари учун хушхабар

"Бавария" вингери Лерой Сане жароҳатидан тикланмоқда. 24 ёшли футболчи сентябрь ойида жароҳат олган ва шу боис Германия терма жамоаси йиғинига бормаган эди.

"Kicker" нашри тарқатган хабарга кўра, Сане кечадан клуб базасида югириш машқларини бошлаб юборган. У жорий мавсум мюнхенликлар сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!