“Бавария” мухлислари учун хушхабар

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бугун Германия Бундеслигаси 14-туридан ўрин олган “Ганновер”га қарши баҳс олдидан машғулотларни бошлади.

Сешанба куни бўлиб ўтган машғулотларда жароҳатдан қутулган Томас Мюллер, Франк Рибери ва Рафиньялар ҳам иштирок этишди. Уларнинг ҳар уччаласи бир хил тартибдаги машғулотларни олиб боришди.

Ҳимоячи Давид Алабанинг эса елкасидаги муаммолар сабабли, чигалёзди машғулотларида иштирок этди холос. Сўнг эса индивидуал тартибда шуғулланди.

Бу вақтда Роберт Левандовски машғулотлар марказида шуғулланди, деб хабар бермоқда Мюнхен клуби расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!