"Бавария" "Наполи"нинг жанубий кореялик ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга яқин

"Бавария" "Наполи" ҳимоячиси Ким Мин Же билан шартнома имзолашга яқин.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, мюнхенликлар ва футболчи ўртасидаги келишув якуний босқичда. Шартнома беш мавсумга мўлжалланган. Ким шартларни қабул қилишга тайёр, аммо келишув ҳали имзоланмаган.

Яқин орада бошқа клублар футболчига қулайроқ таклиф билан чиқишмаса, кореялик футболчи "Бавария"га ўтади, деб ёзади Романо.

Ким Мин Же айни дамда 26 ёшда. "Transfermarkt" портали футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!