
“Бавария” Нойер ўрнига ўта қиммат нархга дарвозабон танлади
Бундеслиганинг энг қудратли клуби “Бавария” 38 ёшли дарвозабон Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар қидираётган эди.
Мюнхенликларга Англия Премьер-лигасида “Брайтон” шарафини ҳимоя қилаётган Барт Вербрюггеннинг ўйини маъқул келди. Бундеслига гранди 22 ёшли дарвозабон учун катта сумма тикишга тайёр.
The Telegraph нашрининг ёзишича, “Бавария” Transfermarkt портали томонидан 25 миллион еврога баҳоланаётган нидерландиялик голкипер учун 72 миллион евро таклиф қиляпти.
Вербрюгген аслида “НЕК Бреда” жамоаси таркибиданувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятини Бельгия чемпионатида “Андерлехт” жамоасида бошлаган.
“Брайтон” 2023 йилнинг ёзида истеъдодли дарвозабонни 20 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган.
Comments