«Бавария» Олисе учун янги шартнома тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» француз ярим ҳимоячиси Майкл Олисе билан шартномани 2026 йил кузигача узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L’Équipe нашри iMiaSanMia манбасига таяниб хабар берди.
 

Мюнхен клуби 24 ёшли футболчини ўтган мавсумдаги таъсирли ўйинлари учун рағбатлантиришни истамоқда. Олисе ўтган мавсумда 22 та гол уриб, 25 та голли узатма берди ва мамлакат чемпионати ҳамда Кубогини қўлга киритган жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди.
 

«Бавария» раҳбарияти ўз сардорларидан бирини сотиш имкониятини умуман кўриб чиқмаяпти. Аксинча, уни узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишни мақсад қилган. Манбага кўра, Олисега таклиф этилаётган янги шартнома доирасида унинг маоши икки баравар оширилиши мумкин. Бу эса уни жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчилар қаторига қўшади.
 

Олисе 2024 йил ёзида «Кристал Пэлас» клубидан Мюнхенга кўчиб ўтган ва қисқа фурсат ичида Бундеслиганинг энг ёрқин футболчиларидан бири сифатида танилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!