"Бавария" португалиялик ярим ҳимоячи билан келишиб олди

"Бавария" аъзоси Гравенберх фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттиришга яқин. Ярим ҳимоячи Англия клубига ўтишга тайёр ва томонлар келишувга эришиш арафасида. 

Нидерландиялик футболчини клубни тарк этиши натижасида мюнхенликлар янги таянч ярим ҳимоячиси сотиб олишни мақсад қилган. Бунинг учун улар "Фулхэм" вакили Палиньа бўйича Лондон клуби билан музокаралар ўтказмоқда. 

"Sky Sports" нашри хабар беришича, "Бавария" португалиялик хавбек билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. У Германияга йўл олишга ҳозирлик кўрмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!