"Бавария" ПСЖдан кучлимиди?

“Бавария”нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус Мюнхен клубининг ПСЖга имкониятни бой бериб, ЕЧЛдан чиқиб кетгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ўтказилган икки ўйин якунига қараб, ушбу жуфтликда “Бавария” кучлироқ эди деб ҳисоблайман. Парижда мюнхенликлар керакли натижа қайд этишларига жуда ҳам оз қолди”, - деди Маттеус УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” дастлаб ўз майдонида ПСЖга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Париждаги жавоб баҳсида эса 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу мюнхенликларни ярим финалга чиқииши учун камлик қилди.

Энди ПСЖ ярим финал босқичида “Боруссия” Дортмунд ва “Манчестер Сити” жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!