"Бавария" ПСЖни қийинчилик билан енгиб, чемпионга айланди

УЕФА Чемпионлар Лигаси финал учрашуви ўз якунига етди. "Эштадиу да Луш" стадионида кечган баҳсда мюнхенликлар 1:0 ҳисобидаги кичик ғалабага эришди. 

Шу тариқа, "Бавария" ўз тарихида 6-марта ушбу кубокни қўлга киритди. Шу билан бирга ўз тарихида иккинчи треблни қайд этди.

  • 90'

    Бўлди! "Бавария" - чемпион! Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Мюллер огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Мбаппе ва Неймарларнинг супер узатмалари орқали шаклланган вазиятда Чупо-Мотинг тўпга зарба бера олмади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Нойердан яна бир супер сейв. Ҳужумчида офсайд ҳам бўлган экан. Аммо Нойерга гап йўқ.

  • 88'

    Мбаппенинг узатмаси анча юқоридан ўтиб кетди

  • 86'

    Тьяго ўрнига Толиссо майдонга тушди.

  • 85'

    Курзава қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 84'

    Коутиньонинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 83'

    Силва Левандовскини йиқитгани учун огоҳлантирилди. Яхши стандарт.

  • 82'

    Левандовски яна бир ноқулай вазиятдан зарба берди. Ноаниқ, офсайд ҳам бўлган экан.

  • 81'

    Неймар ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 80'

    Чупо-Мотинг Ди Мария ўрнига майдонга тушди.

  • 77'

    Девис ПСЖнинг мураккаб узатмасини осонгина ҳал қилди. У тўпни боши билан Нойерга ташлаб берди.

  • 74'

    Неймар узоқдан тепиб кўрди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

  • 73'

    ПСЖдан супер штурм.

  • 72'

    Эррера ўрнига Дракслер ўйнайди.

  • 71'

    Маркиньос ҳужумда қоидани бузди.

  • 70'

    НОООЙЕЕЕРРРР!!! Нималар қиляпти бу супер дарвозабон?! Ди Мариянинг ажойиб узатмасини Маркиньос дарвозага йўллади. Мануэль эса ўз ўрнида даҳшатли ҳаракат қилди.

  • 68'

    Коман ва Гнабри ўрнига Перишич ва Коутиньо майдонга тушланди.

  • 67'

    Мбаппе ўзига узатилган тўпга атайин тегмаганди. Аммо Нойер бунга алданмади. У тўпни ушлаб қолди.

  • 65'

    Команнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Эррера қайтариб қолди.

  • 64'

    Вератти Паредеснинг ўрнига майдонга тушади.

  • 62'

    Команнинг навбатдаги ҳалокатли зарбасини Тьягу Силва қийинчилик билан қайтарди.

  • 61'

    Кимпембе муқаррар гол томон кетаётган тўпни узоқлаштирди.

  • 59'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коман ҳисобни очмоқда. Киммихнинг супер узатмасини ҳам эътироф этиш жоиз.

  • 56'

    Зюле қўполлик учун огоҳлантирилди.

  • 55'

    ПСЖ тўп назоратини муваффақиятли ушламоқда.

  • 52'

    Гнабри ҳам Неймарга ишлатган очиқча қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 52'

    Паредес ўзи билан боғлиқ бўлмаган вазият учун Гнабри билан жанжаллашгани сабаб огоҳлантирилди.

  • 49'

    Команнинг ажойиб узатмасини Тьяго Силва улкан тажрибасига асосланиб қайтаришга эришди.

  • 48'

    ПСЖ тўп назоратини яна ўз қўлига олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Жарима майдончаси ичида Коман йиқилиб тушди. Орсато ВАРга мурожаат қилди. Йўқ, ҳаммаси жойида. Вазият пенальтига тортмайди.

  • 45+'

    Неймар бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Нойер ўз услубида тўпга чиқиб келди.

  • 45+'

    Гнабри тўпни ўз қанотида ажойиб тарзда тўхтатиб қолди. Унинг узатмасини эса Навас ушлаб қолди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Мбаппе жарима майдони марказида тўпга зарба беришга муваффақ бўлди. Нойер тўпни ушлаб олди.

  • 44'

    Парижлик ҳимоячилар "Бавария" футболчиларига қанотдан ёриб киришга имкон бермаяпти.

  • 42'

    Ди Мария хато пас оқибатида тўпни олдирди. Унинг бахтига "Бавария"нинг тезкор қарши ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 41'

    Киммих Мбаппени тезлашишга қўймади. Қоидабузарлик ҳакам томонидан бу гал кечирилди. Кейинги сафар сариқ карточка.

  • 40'

    Корнер Кимпембе томонидан қайтарилди.

  • 38'

    Маркиньос ўз хатосини тўғрилаб, тўпни узоқлаштирди.

  • 37'

    Маркиньос Левандовскига нисбатан жарима майдони яқинида қоидани бузди. Хавфли узатма амалга ошириш учун яхши позиция.

  • 36'

    Команнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Навас ўз ўрнида.

  • 34'

    Гнабри ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади. Узун кросс анча кучли чиққанди.

  • 32'

    Тьягу Силва тиббий ёрдам олди.  Ҳаммаси жойида.

  • 31'

    НАААВААААААССССС!!! Левандовски ажойиб реакция орқали бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Кейлордан супер сейв.

  • 31'

    "Бавария"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.

  • 29'

    Эррера жарима зарбасидан сўнг ҳимоячилар томонидан узатилган тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегди. Аммо ҳакам дарвозабон тўпни ўйинга киритиб бериши кераклигини кўрсатмоқда.

  • 27'

    Ўнг қанотда ҳужумга ўтиб кетиши кутилган Керерни очиқчасига ушлаб қолгани учун Девис огоҳлантирди.

  • 26'

    ПСЖ прессингга қарши яхши ҳаракат қилмоқда. 

  • 25'

    Боатенгнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг ўрнига Зюле майдонга тушди.

  • 24'

    Боатенг тиббий ёрдам олмоқда.

  • 23'

    Эрреранинг супер пасини Ди Мария дарвозага тепди. Аммо тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 22'

    Левандовски тўпни ортга қараб турган ҳолда қабул қилиб, айланиб олиб зарба берди. Тўп дарвоза устунига бориб тегди.

  • 20'

    Гнабрининг пасига Киммих ета олмас эди.

  • 18'

    НОООООЙЕЕЕЕРРРР!!! Дабл-сейв. Бирга-бир вазиятдаги Неймарнинг супер зарбасини германиялик посбон қайтариб қолди.

  • 16'

    Девис ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади.

  • 15'

    Мбаппе супер узатмадан сўнг яхши бўшлиққа эга бўлди. Аммо зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 14'

    Мбаппенинг жарима майдони ичидан тепган тўпи ҳимоячиларга тегди.

  • 13'

    "Бавария"да сўнгги паслар ўхшамаяпти.

  • 12'

    Парижликлар яхши босим уюштирмоқда. "Бавария" бироз тўп назоратини ушлаш орқали уларнинг ҳовурини босиши лозим.

  • 10'

    Бурчак тўпи ҳам мюнхенликлар томонидан бартараф этилди.

  • 9'

    Ди Мариянинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 7'

    Ди Мария офсайдда қолиб кетди. Парижликлар ҳужуми тўхтайдиган бўлди.

  • 6'

    Гнабрига узатилган тўпга немис футболчиси ета олмади.

  • 5'

    ПСЖ тўп назорати орқали "Бавария"ни чарчатмоқчига ўхшайди. Аммо кўп паслар амалга ошириш қанчалик тўғри бўлар экан?!

  • 3'

    Мюллер узоқ масофадан жарима зарбаси амалга оширди. Аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

  • 2'

    "Бавария" дастлабки дақиқаларданоқ прессинг орқали тўпни олиб қўйди. Аммо пас тушунарсиз бўлди.

  • 1'

    Финал старт олди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. УЕФА Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари. Бугун финал. Бугун йилнинг энг муҳим баҳси бўлиб ўтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!