"Бавария" қарорини ўзгартирмайди

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба қишки трансфер ойнаси вақтида мюнхенликлар таркибини тарк этмайди.

Bild нашри манбасига кўра, жамоа бош мураббийи Ханс Флик Дитер австриялик футболчини жамоада кўпроқ олиб қолиш истагида.

Олдинроқ, "Бавария" футболчи билан янги шартнома имзолаш бўйича бир қарорга кела олмаётгани хабар қилинган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум сўнггигача амал қилади.

2020/21 мавсумда Алаба "Бавария" сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!