"Бавария" қишда Санени сотиб олмайди

"Бавария" клуби спорт директори Хасан Салихамижич мюнхенликлар қишки трансферлар даврида "Манчестер Сити" вингери Лерой Санени сотиб олишни режалаштиришмаётганини айтди.

“Мен бошқа жамоада ўйнаётган футболчилар ҳақида гапиришни хоҳламайман. Январда қандайдир харидларни амалга оширамиз деб ўйламайман”, - дейди Салихамижич.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли германиялик футболчи аслида ўтган ёз “Бавария”га ўтиши мумкин эди. Бироқ, кутилмаганда Англия Суперкубоги баҳсида тиззасидан жиддий жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Шундан сўнг унинг трансфери барбод бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!