"Бавария" рақобатда "Барселона"ни "синдирди"

Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, "Бавария" "Барселона"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири, "Аякс" ҳимоячиси Нусайр Мазрауини қўлга киритишга яқин турибди.

Манбага кўра, мюнхенликлар 24 ёшли нидерландиялик футболчи билан олиб бораётган музокаралар якунига етмаган, аммо томонлар келишувга эришишга жуда яқин турибди.

Қайд этилишича, Нусайр учун пойгада иштирок этаётган “Барса” ўз ўрнини йўқотмоқда. Футболчининг ўзи ҳар доим Каталония клубига ўтишга кўпроқ қизиққан, аммо немис лойиҳаси ҳақиқатдан ҳам ушбу рақобатда ғалаба қозониши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчининг "Аякс" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!