
"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
"Бавария" ёзги трансферлар ойнасида "Реал" футболчиси Дани Себальосни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Relevo" нашри хабар бермоқда.
Ярим ҳимоячи мавсум сўнгида эркин агентга айланади. Манбанинг таъкидлашича "қаймоқранглилар" унга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Агар клуб ва футболчи келишувга эришмаса, мюнхенликлар Себальос учун курашда фаворит ҳисобланади.
Маълумот учун, Дани ушбу мавсум "Реал" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди.
Фикрлар