Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери жазога тортилиши мумкин.

France Football нашрининг хабар беришича 35 ёшли франциялик футболчи кеча “Байер”га (3:1) қарши учрашув якунланишидан 7 дақиқа аввал захира ўриндиғини тарк этган. Кейин стадион худудидан чиқиб, таксига ўтириб кетган.

Рибери шу йўл билан уни майдонга туширмаган бош мураббий Нико Ковачга муносабат билдирган.

Клуб раҳбарияти эса Риберини ушбу ҳаракатлари учун жаримага тортиши мумкин.