"Бавария" Сане билан музокараларни бошлади
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане билан музокараларни бошлаб юборди.
Daily Record нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 23 ёшли германиялик футболчини ёзда жамоадан кетадиган Арьен Роббен ва Франк Рибериларга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сане ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб “шаҳарликлар” сафидан кетмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Сане жорий мавсум “Манчестер Сити”да жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол уришга эришди.
Фикрлар