"Бавария" Санени нега сотиб олди?

"Бавария" клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане нега сотиб олинганини айтди.

“Санени “Бавария”да кўриб турганимиздан жудаям хурсандмиз. У сўнгги йилларда, айниқса терма жамоа сафида ёрқин ўйинлар кўрсатиб келмоқда. У ажойиб характерга эга. Биз “Бавария”га энг яхши немис футболчиларини тўпламоқчимиз, Сане бунга мос тушади”, - дейди Румменигге.

Сане 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”да тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 135 та ўйинда майдонга тушди ва 39 та гол ҳамда 45 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!