"Бавария" собиқ бош мураббийи Нико Ковач Бундеслиганинг бошқа бир клуби "Герта"да фаолиятини давом эттириши мумкин.

Kicker нашри хабарига кўра, немис клуби раҳбарияти хорватиялик мутаҳассисни бўшаб қолган бош мураббийлик курсисига асосий номзод сифатида кўрмоқда. Олдинроқ, Юрген Клинсманн "Герта" устозлигидан истеъфо бергани маълум бўлган эди.

Айни дамда Германия чемпионатида 14 ўринда бораётган "Герта"ни Алексендр Нури вақтинчалик шуғуллантирмоқда.

Охирги иш жойи "Бавария" бўлган Нико Ковач "Герта" учун бегона эмас. У 1991-1996 ва 2003-2006 йиллардан Берлин клубида тўп сурган.