"Бавария" Вернер учун 25 млн евро таклиф қилди, аммо...

  • 16 август, 2019, 16:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳамон "РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 23 ёшли футболчи учун лейпцигликларга 25 млн евро таклиф қилган. Бироқ, бу таклиф уларни қаноатлантирмаган. Улар Вернерни 40 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Вернер “РБ Лейпциг” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у жами 115та ўйинда майдонга тушди ва 61та гол ҳамда 28та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади. Трансфер нархи эса 65 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!