"Бавария" яна бир асосий таркиб футболчисини номаълум муддатга йўқотди

  • 17 март, 2022, 15:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳимоячиси Никлас Зюле 16 март кунги машғулотлар пайтида жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Манага кўра, футболчи тиззасидан жароҳат олган ва унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.

26 ёшли Зюле Бундеслиганинг жорий мавсумида жами 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигасида эса у 6 та учрашувда иштирок этди.

Германиялик ҳимоячи 2017 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!