“Бавария” янги бош мураббийни таништиришга тайёр

“Бавария” 11 йил давом этган чемпионлик сериясидан кейин жорий мавсумда бош совриндан қуруқ қолди.

“Байер” футболчилари чемпионатда ҳеч қайси жамоага имконият қолдирмасдан муддатидан олдин чемпионликни тантана қилди.

Мюнхен клуби раҳбарияти масала ечимини бош мураббийни алмаштиришда кўрмоқда. Катта умидлар билан олиб келинган Томас Тухель тез орада ўрнини бўшатиб беради.

Bild нашрининг маълум қилишича, клуб Австрия терма жамоасини бошқараётган Ральф Рангник билан музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.

Агар кескин ўзгаришлар рўй бермаса, “Бавария” шу ҳафта ичида Рангникни янги бош мураббий сифатида таништирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!