"Бавария" янги марказий ҳужумчи топди

Франция терма жамоаси ва Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани "Бавария" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

Немис гранди январь ойидаги трансферлар ойнасида 24 ёшли футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилди, бироқ футболчи ва унинг клуби билан келишувга эриша олмади. "Transfermarkt" портали Рандалнинг нархини 37 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчининг "Айнтрахт" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига этади.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида Коло-Муани 22 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган ва шерикларига 10 та самарали узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!