"Бавария" юлдузи фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди

  • 1 июля, 2022, 10:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Корентин Толиссо "Лион"га ўтади, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира ўзининг твиттерида.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, француз клуби футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Ярим ҳимоячи 1 июлдан бошлаб эркин агентга айланади ва шунинг учун "Лион" уни текинга ўз сафига қўшиб олади.

Маълумот учун, 27 ёшли Толиссо "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум "Бавария" сафида барча турнирлар доирасида жами 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию