“Бавария” юлдузи ташлаб кетган қизнинг ўлиги чиқди

“Бавария”нинг машҳур футболчиси Жером Боатенг бир йилдан ортиқ бирга бўлган севгилиси Касия Ленхардт билан 4 февралда ажрашиб кетган эди.

Яқинда,  Касия январь ойида футболчининг қимматбаҳо машинасида автоҳалокатга учраб, Берлиндаги Charite клиникасига ётқизилгани ва унинг қонида алкоголь борлиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Сўнгги хабарларга қараганда, куни кеча 25 ёшли модель қизнинг ўлиги топилди. Полиция маълумотига кўра, Берлиндаги уйдан топилган моделнинг жасадида зўравонлик ёки куч ишлатилгани аломатлари йўқ.  

Ҳозирча, қизнинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаяпти.   

Машҳур футболчи машина туфайли гўзал севгилисидан воз кечди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!