Асосий мазмунга ўтиш

"Бавария" юлдузини манчестерликлар сотиб олади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жамоа ўзгартирадиган вақт келди

Канада терма жамоаси ва мюнхенлик «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвисга Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, «Бавария» ўзининг тезкор фланг ҳимоячисини жамоада сақлаб қолиш тарафдори. Бироқ клуб раҳбарияти Дэвисни мутлақо сотилмайдиган футболчи сифатида кўрмаяпти. Катта молиявий таклиф тушса, мюнхенликлар музокара столига ўтиришга тайёр экани таъкидланмоқда.

25 ёшли Альфонсо Дэвис 2019 йил январидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июни охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертизага кўра, канадалик футболчининг бозор қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ