Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби расмий сайти кеча Бундеслиганинг 13-турида “Боруссия” Мюнхенгладбахга (2:1) қарши баҳсда жароҳат олган икки футболчиси - Хамес Родригес ва Хуан Бернатларнинг жароҳати ҳақида маълум қилди.

Унга кўра рақиб ҳимоячиси Тони Янчк билан тўқнашиб кетган Хамесда мия чайқалиши кузатилган. Шу боис колумбиялик футболчи бир неча кун шифокорлар назоратида бўлади ва жамоанинг яқин кунлардаги машғулотларида иштирок эта олмайди.

Чап оёқ сон мушакларидан енгил жароҳат олган Бернат ҳам “Бавария”нинг яқин орадаги машғулотларини ўтказиб юборади.