"Бавария"да Хайнкеснинг ўрнини ким эгаллайди?

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жорий мавсум якунида шартномаси якунланадиган жамоа бош мураббий Юпп Хайнкесга муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 72 ёшли мутахассиснинг ўрнини катта эҳтимол билан Томас Тухель эгаллаши мумкин. Эслатиб ўтиш лозимки, унинг сўнгги жамоаси Дортмунднинг “Боруссия” клуби бўлган эди.

Маълум бўлишича немис гранди вакиллари аллақачон Тухель билан алоқага чиқишган ва у билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!