"Бавария"дан супер "қайтиш" ва йирик ғалаба, Левандовскидан дубль!

Германия Бундеслигаси 14-туридан ўрин олган "Бавария" - "Майнц" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мюнхенликлар 5-2 ҳисобида рақибини тор-мор этишди.

Дастлаб, 1-таймда 2 та гол ўтказиб юбориб, бўлимни 0-2 ҳисобида якунлаб олган "Бавария" 2-бўлимда бу голларга жавобан нақд 5 та гол билан жавоб берди ва йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди. Голларга мезбонлар сафида Киммих, Сане, Зюле ва Левандовски (дубль) муаллифлик қилишди.

Ушбу ғалабадан сўнг, "Бавария" яна турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. 2-ўриндаги "Лейпциг"да улардан 2 очко камроқ.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Бавария" ўз уйида ажойиб камбек амалга ошириб, йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Матнли трасляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    Лерой Саненинг узатмаси бироз кучли чиқди.

  • 90+'

    Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Майнц"да ҳам 2 ўзгариш: Куайсон ва Мвене ўрнига Салаи ва Папела ўйинга қўшилишди.

  • 88'

    "Бавария"да иккита ўзгариш: Толиссо ва Мюллер ўрнига Дуглас Коста а Шупо-Мотинг майдонга тушди.

  • 85'

    "Бавария" энди рақибини эрмак қилиб ўйнамоқда.

  • 83'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Томас Мюллер жарима майдони ичида тўпни Левандовскига ажойиб тарзда ошириб берди, Лева эса чалқанча зарбаси билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

  • 81'

    "Майнц"да 2 ўзгариш: Бросински ва Буркардт ўрнига Штогер ва Матета майдонга тушди.

  • 80'

    Лерой Сане бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бир амаллаб узоқлаштирди.

  • 78'

    Мажбурий ўзгариш: Гнабри ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.

  • 77'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Левандовски ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Чап пастги бурчакка берилган зарба якунда голга айланди! 4-2!

  • 76'

    Роберт Левандовски пенальтини ижро этиш учун 11 метрлик нуқта олдига келди.

  • 75'

    Гнабри жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин, у майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 74'

    "Бавария" чап қанотдан тезкор ҳужум намойиш этди, Гнабри ичкарига ёриб кирди ва ҳимоячи уни йиқитди! Ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди!

  • 72'

    "Майнц"да ўзгариш: Боэтиюс ўрнига Карим Онисво майдонга тушди.

  • 70'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Никлас Зюле жарима майдони ичида керакли пайтда пайдо бўлди ва кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! Энди росмана 3-2!

  • 69'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни жарима майдони ичига етказди, палапартиш вазиятдан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 67'

    "Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади. 

  • 66'

    Гол офсайд сабабли бекор қилинди. Дэвиснинг оёғи бироз олдинда қолиб кетган экан.

  • 65'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Баррейро автогол урмоқда! 3-2! "Бавария" ҳисобда ҳам олдинга ўтиб олди! Камбек!

  • 62'

    Рақибининг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани боис Алаба ҳам сариқ карточка олди.

  • 60'

    "Майнц" футболчиси Жан-Пол Боэтиюс сариқ карточка билан жазоланди.

  • 59'

    Робин Куайсон Нойер дарвозасига зарба йўллади, яхши зарба, бироқ ноаниқ.

  • 58'

    "Бавария" тинмай штурм қилмоқда.

  • 57'

    Бу "Бавария"ни энди тўхтатиб қолиш қийин...

  • 55'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! 2-2! Сане бунданда қулай вазиятдан гол ура олмаганди, бироқ ҳозир у дарвозани ишғол қилди! Жарима майдони ичида ажойиб рейд амалга оширди ва пастги бурчакка кучли зарба билан жойлаб қўйди!

  • 53'

    "Бавария" тезкор ўйин намойиш этмоқда. Бурчак тўпи тезкорлик билан амалга оширилди.

  • 51'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" қайтди! Левандовски боши билан тўпни дарвозага йўналтирди! Киммих эса зарбаси билан дарвозага тўпни михлаб қўйди!

  • 50'

    Левандовски ҳужумда фол намойиш этди.

  • 49'

    "Майнц" ҳужумчилари Нойерга қарши иккига бир вазиятга чиқиб кетишди, зарба эса устунга тегди! Нойер барибир қаҳрамонлик қилди!

  • 47'

    Киммих бурчакдан тўпни тезда етказиб берди, ҳимоячилар қийинчилик билан вазиятни бартараф этди.

  • 47'

    Киммих "Бавария"нинг жарима тўпини тепди, ҳимоячилар уни бурчакка чиқариб юборди.

  • 46'

    Ханс-Дитер Флик таймни 2 ўзгариш билан бошлаб олди: Павар ҳамда Боатенг майдонни тарк этиб, Горецка ва Зюле уларнинг ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-тайм якунланди. "Бавария" сенсацион равишда биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборди. Қолганини 2-бўлимда давом эттирамиз. Танаффус.

  • 45+'

    1-таймга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООЛЛЛ!!! Нималар бўляпти?! Жарима зарбасидан узатилган тўпни майдондаги энг бўйи баланд футболчи бўлмиш Александр Хак боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди! 0-2! Ким кутганди бунақасини?!!!

  • 44'

    Боатенг қоидани қўпол тарзда бузди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 42'

    23 ёшли "Майнц" дарвозабони яна ўзини кўрсатди. У бугун анча яхши таассурот қолдиряпти.

  • 41'

    Меҳмонлар бурчак тўпидан натижа чиқара олмади. "Бавария" қарши ҳужумда.

  • 40'

    Нойер эффекти! У ҳозир "Бавария"ни сақлаб қолди. Куайсоннинг берган аниқ зарбасини Нойер моҳирлик билан бартараф этди! Бурчак тўпи, "Майнц" фойдасига.

  • 39'

    Бенжамин Павар ўта агрессив ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 37'

    "Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади, ҳимоя омадли ҳаракат қилди ва тўпни узоқлаштирди.

  • 36'

    Роберт Левандовски жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозанинг юқори бурчагига аниқ зарба йўллади, 23 ёшли дарвозабондан эса суперсейв!

  • 35'

    "Бавария" голдан кейин янада тезлашди.

  • 32'

    Боатенг голдан сўнг эмоциясини ҳакамга билдиргани боис сариқ карточка билан жазоланди!

  • 32'

    Қандай гоооолл!!! Жонатан Буркарт Боатенг билан тўп учун курашиб ютиб чиқди ва деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, Нойер дарвозасини ишғол қилди! 0-1! Кутилмаган старт!

  • 31'

    Томас Мюллер жарима майдони ичидаги шеригига тўпни тезлик билан етказиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни тўхтатиб қолди.

  • 30'

    Баррейро ҳужумда фол қайд этди. Ҳакам буни тезда илғади.

  • 28'

    Жошуа Киммих бурчак тўпини ижро этди, бироқ узатмага рақиб футболчилари эга чиқишди.

  • 27'

    Уххх! Левандовски жарима майдони ичидаги Санега тўпни етказиб берди, Саненинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди! Бурчак тўпи.

  • 25'

    Толиссонинг узатмаси ўта кучлилик қилиб кетди.

  • 23'

    Робин Куайсон хавфли ҳужум ташкил этганига қарамай, якунда ҳужумда фол қайд этди.

  • 22'

    Бурчак тўпини Боатенг боши билан узоқлаштирди. Хавфли вазият юзага келмади.

  • 21'

    Жарима зарбаси мезбонлардан бирига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. "Майнц" бурчак тўпи тепади.

  • 20'

    Толиссо жарима майдони чизиғи яқинида рақибини йиқитиб юборди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 19'

    "Бавария" кучли прессинг билан ўйнамоқда. Ўйин темпи жуда юқори.

  • 17'

    "Майнц" "Бавария" жарима майдони ташқарисида хавфли вазият юзага келтирди, бироқ Киммих вазиятни бартараф этиб, жамоасини қарши ҳужумга тортиб кетди.

  • 16'

    Серж Гнабри тўпни Толиссога аъло тарзда етказиб берди, Толиссо берган зарба эса устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди! "Бавария" тобора голга яқин келмоқда!

  • 15'

    Жарима майдони ичида палапартиш вазият юзага келди, бундан фойдаланган Гнабри дарвозага зарба берди. Хавфлиииииииии!

  • 13'

    Серж Гнабри берган зарба ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди.

  • 12'

    "Бавария" бурчак тўпини қисқа пас билан амалга оширди. Позицион ҳужум давом этмоқда.

  • 10'

    Бенжамин Павар тўпга чиқишда қўпол ўйнади.

  • 9'

    Баррейро Дэвисни ушлаб қолди ва қоидани бузди. Ҳакам буни кўриб турганди.

  • 8'

    Ух қандай вазият! Лерой Сане ҳисобни очиши мумкин эди: унинг жарима майдони ичидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни дарвозабон ушлаб қолди!

  • 6'

    Левандовскининг зарбасини Финн Дамен қайтариб қолди.

  • 5'

    "Майнц" қарши ҳужумда ўта хавфли ўйнади: сўнгги зарбани барибир Нойер қайтариб қолди!

  • 3'

    Мюллер фаол ўйнади. Тўпни рақибидан ташқарига чиқариб юборди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан мюнхенликлар устунликка эришишмоқда. Сане қанотдан ичкарига ёриб кира олмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар "Альянц арена"га чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 14-туридан ўрин олган "Бавария" - "Майнц" учрашуви бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга онлайн матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!