"Бавария"га қарши ўйиндан сўнг ПСЖ кийиниш хонаси қандай аҳволга келди? (ФОТО)

ПСЖ УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилди. Гарчи ўйин 0:1 ҳисобида мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланган бўлсада, икки ўйин натижасига кўра, ярим финалга Париж клуби йўл олди.

ПСЖ клуби матбуот хизмати ўйиндан сўнг жамоанинг кийиниш хонасида қандай муҳит пайдо бўлганини акс эттирувчи фотосуратни эълон қилди.

ПСЖ показал фотографию из раздевалки после выхода в полуфинал Лиги Чемпионов

Энди Маурисио Почеттино шогирдлари ЕЧЛ ярим финалида "Боруссия" Дортмунд ва "Манчестер Сити" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин бугун бўлиб ўтади. Англияда ўтказилган дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида "шаҳарликлар"нинг қўли баланд келган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган ва ўша баҳсда айнан “Бавария”га имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!