“Бавария”га “Валенсия” футболчиси керак
Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Валенсия” жамоаси ярим ҳимоячиси Карлос Солерга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Levante нашри.
Манбада ёзилшича, Солер мюнхенликлар сафида Хаби Алонсони ўрнини эгаллаши кутилмқда. Испаниялик футболчи ёзда бутсаларини михга илишга қарор қилган.
Солернинг “кўршапалаклар” билан тузган шартномаси 2018 йил ёзиа якунига етади. Унинг товон пули 30 млн еврони ташкил қилади.
Фикрлар