"Бавария"нинг асосий ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди

  • 05 Oct 12:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба номаълум муддатга сафдан чиқди.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, австриялик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га (2:7) қарши ўйинда кучли оғриқ сабаб захирага олинган эди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича Алабанинг қовурғасида ёриқ пайдо бўлган. Шу боис у бугун Бундеслиганинг навбатдаги туридан ўрин олган “Хоффенхайм”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, "Бавария" - "Хоффенхайм" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!