"Бавария"нинг таклифи "Атлетико" футболчисини жамоадан кетишга мажбур қила олди

  • 14 март, 2021, 14:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Атлетико” Мадрид ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес мавсум якунлангач, жамоасини ўзгартирмоқчи.

Tecno

26 ёшли испаниялик футболчига “Бавария”дан таклиф бўлмоқда. AS нашрининг ёзишича, айнан мюнхенликларнинг таклифи Саулнинг “матрасчилар” сафини тарк этишига асосий сабаб ҳисобланади.

Қайд этиш лозимки, Саулнинг шартномасида товон пули 150 млн евро этиб белгиланган. Аммо “Атлетико” уни 35-50 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Сауль Ньигес жорий мавсум Ла Лигада 22 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!