Бахромжон Фозилов: "Навбатдаги жангим Тошкентда титул учун бўлади"

Профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган юртдошимиз Баҳромжон Фозилов (8-1,8 KO) айни кунларда навбатдаги жангига ҳозирлик кўрмоқда. 

Биз ушбу чармқўлқоп устаси билан боғланиб, кутилаётган жанги борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Сизни "AFP 2" турнирида жанг қилишингизни кутган эдик?

- Тўғриси, бу промоутерлик компанияси билан бизни боғлиқлик жойимиз йўқ. Биринчисида таклиф бўлди, хурсандчилик билан жанг қилдик. 

- Умуман навбатдаги жангингиз қачон?

- Июнь ойини охирига режалаштирилган. 

- Қаерда бўлади?

- Тошкентда Муҳаммадали Умаров промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинадиган жанг кечасида рингга кўтарилишим кўзда тутилган. 

- Бу жанг қандай мақомда бўлади? Яъни, рейтингми ёки бирор минтақавий камар учунми?

- Албатта, титул учун бўлади. Бунга тез орада ойдинлик киритилади. 

- Барибир профессионал боксчининг янада ривожланиши учун АҚШдаги жанглар ва нуфузли промоутерлик компаниялари зарур бўлади?

- Албатта, навбатдаги жангларимизни АҚШда ўтказамиз, деб умид қиламиз. Бу борада ишлар бошлаб юборилган. 

- Сўнги вақтларда ўзбек боксида пиар қилиш урфга айланди. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

- Тўғриси, ҳамма ўз ишини қилган мақул. Катта гапириб кейин жиддий жангларда мағлубиятга учраса, ноқулай ҳолатга тушади. Бироқ, бу мени шахсий фикрим. Уларга нисбатан хеч қандай ёмон ниятим йўқ. Агар, укаларимиз шунинг ортидан фойда топса, кўтарилиб юлдузи даражасига чиқа ва яхши натижалар қайд этса, омадларини берсин!

Вақт ажратганингиз учун раҳмат.Навбатдаги жангингизда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
03/06/2022 10:26
Насиб килсин! инсон сифатида Бахром жуда яхши ва кобилиятли йигит!