Бахтиёр Ашурматов: "Металлург" сафидаги маҳоратли футболчилар сабаб мағлуб бўлдик

"Жамоамиз бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборгач, ўз ўйинимизни топиб олишда қийналдик. “Металлург” сафида маҳоратли футболчилар кўп эканлиги бугунги ўйинни айнан бекободликлар фойдасига ҳал бўлишига сабаб бўлди.

“Металлург” клуби ҳақли тарзда ғалабага эга чиққанини айта оламан. Бугунги баҳс бизга ҳали айрим жиҳатлар устида кўп ишлашимиз лозим эканини кўрсатиб берди. Зеро АГМКга қарши ўйиндан сўнг йигитларда анча ишонч пайдо бўлган эди. Лекин бугун бир қатор жиҳатлар устида ҳали ишлашимиз лозим эканини билиб олдик. Яна шуни айта оламанки, бугун бизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаш учун бир қатор бухоролик ишқибозлар ташриф буюришган эди. Йигитларимиз айнан шу мухлислар учун ҳам яхши ўйин намойиш этиб бериши лозим эди. Лекин энди келгуси ўйинларда мухлисларимизни хушнуд этиш учун уринамиз", - деди мураббий.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!