"Байер" "Бавария" таклифини қабул қилмади

Еврокубоклар рестарти олдидан "Байер" "Бавария"нинг ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклифига рад жавобини берди.

Европа Лигаси баҳслари доирасида "Байер" "Рейнжерс" билан баҳс олиб боради, "Бавария" эса Чемпионлар лигасида "Челси" билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, немис клублари Германия кубоги финали доирасида тўқнаш келган ва унда мюнхенликларнинг қўли баланд келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!