BBC: Ван Дейк - премьер-лиганинг йил футболчиси
"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк BBC талқини бўйича Англия премьер-лигасида йил футболчиси деб топилди.
Таъкидлаш керакки, голландиялик футболчи 56 фоиз овоз тўплаган. У бу борада "Манчестер Сити" форварди Рахим Стерлинг (26%) ва "Тоттенхэм" форварди Сон Хин Минларни (6%) ортда қолдирди.
Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум АПЛда жами 36та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол уришга эришди.
Фикрлар