Бечора Юлия Путинцева!

Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида аёллар ўртасида “Premier” туркумига кирувчи “Nature Valley International” турнирида биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Майса қопламали кортларда ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида россиялик Анастасия Павлюченкова руминиялик Сорана Кирстя устидан 2:6, 7:5, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Хорватиялик Донна Векич эса қозоғистонлик Юлия Путинцевани 7:5, 6:3 ҳисобида, украиналик Катерина Бондаренко эса франциялик Ализе Корнени 4:6, 6:2, 6:4 ҳисобида енгди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!