Бектемир Мелиқўзиев “Президент кубоги”да олтин медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида  бокс бўйича VI халқаро “Президент кубоги” мусобақаси якуланди.

Ушбу турнирнинг 81 кг вазн тоифасидаги финал учрашувида Бектемир Мелиқўзиев ва қозоғистонлик Бек Нурмагамбет олтин медаль учун жанг қилди.

Беллашувда ҳамюртимиз рақибни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Шу тариқа “Президент кубоги”да Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)