Бектемир Мелиқўзиевнинг собиқ рақиби WBО камарини қўлга киритди (нокаут видеоси)

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) фаолият олиб бораётган қозоғистонлик боксчи Жанибек Алимханули Америка Қўшма Штатларида навбатдаги жангини ўтказди. WBО вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун кечга баҳсда Жанибек Британия вакили Данни Дигман билан тўқнаш келиб, 2-раундда уни муддатидан олдин мағлуб этди. 

Ушбу вазндаги асосий камар Диметриус Андрадега тегишли бўлиб, Алимханули асосий камарга ҳам даъвогар ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилги Осиё чемпионати чорак финалида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев 19 ёшида ўша вақтда амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Жанибек Алимханулини мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!